Ta`lim sifatini nazorat qilish bo`limi

Vazirlar mahkamasining 2017 yil 18 iyuldagi 515-son Qarori bilan Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi faoliyati tashkil etildi.
Vazirlar mahkamasining 2018 yil 5 martdagi 170-son Qarori bilan Nizomiy nomidagi TDPU Termiz filiali tashkil topdi.
Ta'lim sifatini nazorat qilish bo'limi 2018 yil 1 fevraldan faoliyat yuritib kelmoqda.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими тўғрисидаги
НИЗОМ
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бевосита Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали таркибига киради.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими мақоми, асосий мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими (кейинги ўринларда матнда – Бўлим деб юритилади) олий таълим муассасаси филиалининг (кейинги ўринларда матнда – ОТМ деб юритилади) тузилмасига киради.
3. Бўлим низоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тавсия этилган намунавий Низом асосида ишлаб чиқилган ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда – Давлат инспекцияси деб юритилади) билан келишилган ҳолда ОТМ директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Белгиланган тартибда тасдиқланган ОТМ бўлимининг Низоми бўлим ходимлари томонидан ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

4. Бўлим бошлиғи ва унинг ходимлари Давлат инспекцияси бошлиғи тавсиясига кўра ОТМ директори буйруғи билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
5. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Давлат инспекцияси ҳамда ОТМ директорининг буйруқлари ва қонуний кўрсатмаларига, шунингдек Бўлим тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб боради.
Бўлим амалга оширилган ишлар, муаммолар ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ОТМ директорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этади.
6.Бўлимнинг асосий мақсади ОТМ талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш, ОТМни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўришдан иборат.
II. БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

7. Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш;
ОТМда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
талабалар билимини баҳолаш жараёнларида кузатувчи сифатида иштирок этиш;
талабалар билимини баҳолаш жараёнлари ва натижаларининг холислиги ва шаффофлигни ўрганиш;
талабалар билимини танланма асосида аниқлаш учун қўшимча равишда назорат ишларини ўтказиш (мазкур назорат натижаси талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичида акс этмайди), натижаларни таҳлил қилиш, таълим сифатига таъсир кўрсатган омилларни аниқлаш жараёнларини ташкиллаштириш;
ОТМ деканатлари томонидан шакллантириладиган дарс жадвалларини оптималлаштиришда иштирок этиш;
Ҳар бир фан бўйича дарс машғулотларини таҳлил қилиш ва ОТМ директорига маълумотлар бериб бориш;
таълабалар давомати ва профессор-ўқитувчиларнинг дарсга муносабатини мониторингини олиб бориш;
баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва уларнинг натижалари юзасидан ОТМ кенгашида ҳамда диретор йиғилишида ҳисоботлар бериб бориш;
битирувчиларни билим даражасини ўрганиш мақсадида якуний давлат аттестацияси комиссиялари ҳужжатлари билан танишиш;
ташкилий-ҳуқуқий ва методик кўрсатмалар асосида таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва назорат қилишни ташкил этиш;
ОТМни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни ОТМ директорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;
таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ОТМ директорига таклифлар бериш;
таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;
ОТМФнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ОТМФ раҳбариятига таклифлар киритиш;
ОТМФ профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни ОТМФ директорига маълум қилиш;
таълим жараёни

ОТМФ талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;
таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;
ОТМФни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни ОТМФ директорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;
аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда ОТМФда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;
таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;

ОТМФнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;
таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
ОТМФда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;
Давлат инспекциясининг топшириғига биноан ОТМФ рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш;
ОТМФдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;
бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва ОТМФ ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш;
ОТМФ рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
ОТМФ тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;
ОТМФда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;
ОТМФ Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;
таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни ОТМФ раҳбариятига тақдим этиш.
8. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ОТМФда таълим сифатини ДТС ва малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш, ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли назоратни ташкил этиш бўйича фаолиятни ва чора-тадбирларни амалга оширади;
асосий фаолиятини белгиланган мезонлар асосида таълим сифатини аниқлаш, уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишларини белгилаб беришга ва бу жараённи мувофиқлаштиришга қаратади;
таълим йўналиши ва мутахассисликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлигини ўрганади;
талабаларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалари (шу жумладан, электрон дарслик ва қўлланмалар) билан таъминланганлик даражасини ва замонавий талабларга мослигини таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ҳамда тиллар кесимида таҳлил қилади;
ОТМФ профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилади ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганади ва хулосаларни ОТМФ директорига маълум қилади;
ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганади ва уларни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни беради;
илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётганлигини, ОТМФ профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий, инновацион ва ҳ.к. тадқиқотлар кесимида) иштирокини, илмий ишларнинг ишлаб чиқаришга татбиғини молиялаштириш манбалари ҳолатлари бўйича ўрганади;
ОТМФ таркибий тузилмаларининг замонавий моддий-техник таъминоти, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлар билан таъминланганлиги ва улардан самарали фойдаланилиш даражасини таҳлил қилади;
таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграциясини, ОТМФнинг кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорликда илмий технологик ечимлар яратишда ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини (самарали ёки самарасизлигини) ўрганади;
ўз соҳаси бўйича илғор технологияларнинг ривожланишига қараб таълим жараёнларини амалга ошириш учун педагог кадрларнинг бевосита ишлаб чиқаришда малакаси оширилишини (мунтазам ёки мунтазам эмаслиги) ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлигини (маркетинг хизмати асосида) таҳлил қилади;
таълим жараёнига илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг жалб этилишини таҳлил қилади;
талабалар бажараётган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияси мавзуларининг долзарблиги, сифати ва уларни ишлаб чиқаришга қай даражада жорий қилинганлигини ўрганади;
ОТМФнинг таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчи институти орқали олий малакали кадрлар тайёрлаш фаолиятини таҳлил қилади;
ОТМФнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини таҳлил қилади;
ОТМФда маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилишини (баённомалар асосида), профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлигини, таълим муассасасидаги маънавий-ижтимоий муҳитни, педагог ходимларнинг ахлоқий сифатларини (сўровнома асосида) ўрганади;
ОТМФ ахборот-ресурс маркази фондининг зарур адабиётлар билан таъминланганлигини, улардан фойдаланаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини аниқлайди;
битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичига ўқишга кириши ёки ишга жойлашишларини таҳлил қилади;
ота-оналар ва иш берувчилар ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳомийлик кенгаши фаолиятидаги ва таълим жараёнидаги иштирокини таҳлил этади;
профессор-ўқитувчилар рейтингини аниқлаш бўйича таклифлар киритади;
талабаларнинг мустақил таълим самарадорлигини даврий равишда мониторинг қилади;
ОТМФ раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар томонидан хорижий тилларни ўрганишнинг самарадорлиги бўйича мониторинг юритади;
талабалар билимини баҳолаш бўйича назорат натижаларини танлама таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини ва шаффофлигини ўрганади ва таклифлар тайёрлайди;
якуний давлат аттестацияларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилган ҳолда ўтказилганлигини ва унинг натижаларини таҳлил қилади;
ОТМФнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказади, таҳлилий маълумотларни тайёрлайди, уларни Давлат инспекцияси бошлиғи ҳамда ОТМФ директорига ўрнатилган тартибда тақдим қилади;
ОТМФда кадрлар тайёрлаш сифати ва талабалар билим даражасини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказади;
ОТМФ фаолиятини халқаро таълим сифатини аниқлаш индикаторлари билан таққослаш асосида унинг жаҳон рейтингида муносиб ўрин эгаллаши учун тегишли таркибий тузилмалар билан чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
ОТМФда халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлигини, хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, таянч докторант, докторант, илмий ходимлар алмашинувини, фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилишини (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.), чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларини, хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини таҳлил қилади ва бу соҳанинг ривожланишига таклифлар беради ва амалий ёрдам кўрсатади;
бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва ОТМФ ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганади ва уларни таълим жараёнига татбиқ этади;
Давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган ОТМФлар рейтингини аниқлаш ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда ҳамда бошқа топшириқ ва вазифаларни бажаришда иштирок этади;
ОТМФ рейтингини халқаро даражага кўтариш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар ва ёш мутахассисларни чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юбориш ва уларнинг натижасини таълим жараёнига тадбиқ этишда ОТМФ раҳбарияти билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;
республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб боради ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
ОТМФда таълим сифатини ошириш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари асосидаги таклифларни университет раҳбариятига тақдим этади.
III. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
9. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Бўлим зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ОТМФ таркибий тузилмаларидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;
ОТМФ ва унинг таркибий тузилмаларида талабалар, тингловчилар ва ўқувчиларни ўқитиш сифатини, таълимнинг тегишли турлари бўйича ишчи ўқув режалари ва фанларнинг ишчи дастурларини ДТСларига, давлат талабларига, малака талабларига ва ўқув режа ҳамда фанларнинг намунавий дастурларига мувофиқлигини белгиланган тартибда ўрганиш;
ОТМФда аттестация жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва унинг ўз вақтида бажарилишини назоратга олиш;
ОТМФда таълим сифатига оид қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа қарорларнинг етарли даражада ижроси таъминланмаганлиги аниқланганда, масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўриш учун раҳбариятга таклифлар киритиш;
ОТМФда ижтимоий муҳитни, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил қилиш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, анжуманлар, симпозиумлар, семинар ва ўқувларда иштирок этиш;
белгиланган тартибда ОТМФ Кенгашига сайлаш ва сайланиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

10. Бўлим қуйидаги мажбуриятларга эга:

Хизмат вазифаларини виждонан бажаради ва ўз шаънига доғ туширмайди;
Давлат инспекциясига тақдим қилинаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигига ҳамда ОТМФнинг ишчи ўқув режалари ва фанларнинг ишчи дастурларини тайёрлаш сифати, битирувчиларнинг якуний аттестация ва рейтинг баҳолари холислигининг белгиланган тартибда назоратини ташкил этишга жавоб беради.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ижро интизомига, ўқув ва меҳнат интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, ОТМФнинг Устави, Ички тартиб ҳамда Одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этади.

IV. БЎЛИМ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

12. Бўлим республикадаги барча ОТМ таркибида уларнинг белгиланган штатлари доирасида ОТМФ директори буйруғига мувофиқ ташкил этилади.
Бўлим юридик шахс мақомига эга эмас.
13. Бўлим 3 нафар ходим: бўлим бошлиғи ва икки нафар бош мутахассисдан иборат.
14. Бўлим бошлиғи ва бош мутахассис лавозимларига номзодлар ОТМФ директори буйруғи билан Давлат инспекцияси бошлиғи тавсиясига асосан тайинланади ва Давлат инспекцияси бошлиғи рухсати билан лавозимларидан озод этилади.
15. Бўлим ходимларининг ойлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон,40-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 852-модда) мувофиқ белгиланади ва ОТМФ томонидан тўланади. Бўлим ходимларига ОТМФ ходимлари лавозимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
16. Бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш бўлим бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Бўлим бошлиғининг лавозими, декан лавозимига тенглаштирилади.
Бўлим бошлиғи бўлмаган (таътил, бетоблик, хизмат сафари) даврда унинг вазифасини бажариш бош мутахассисга юклатилади.
17. Бўлим ўз фаолиятини юритишда Давлат инспекциясига ва ОТМФ ректорига бўйсунади.
18. Бўлимга таълим сифатини назорат қилиш соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек, илмий-педагогик стажга эга бўлган шахслар таркибидан малакавий талабларга мувофиқ белгиланган тартибда ишга қабул қилинади.

V. БЎЛИМ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ВА ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ
19. Бўлим бошлиғи лавозимига қўйидаги малака талаблари қўйилади:
олий маълумотли, илмий даражага ёки таълим соҳасида муайян тажрибага (назарий, ташкилотчилик ва бошқарув қобилияти жиҳатидан) эга бўлиши;
таълим соҳасига оид қонун ва қонуности ҳужжатларини, асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши ва уларни амалда қўллай олиши;
таълим муассасаларидаги педагогик ва таълим-тарбия жараёнини билиши, таълим сифатини баҳолаш компонентларидан хабардор бўлиши;
ОТМФнинг таркибий бўлинмалари фаолияти хусусиятларини билиши;
таълим жараёнида замонавий педагогик усулларни қўллаш ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга оид билимлардан хабардор бўлиши;
ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ тушуниши, янги авлод ўқув адабиётларини тайёрлаш ва уларга ОЎМТВнинг грифини олиш тартибини билиши;
ОТМФ профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини билиши;
ўзбек, рус тилларини ва хорижий тиллардан бирини мукаммал билиши (штат бирлигини шакллантиришда ходимнинг хорижда малака оширганлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ);
иш фаолиятида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни лозим даражада билиши.
20. Бўлим бошлиғининг асосий функционал вазифаларига қуйидагилар киради:
бўлим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишлари ҳамда таълимга оид бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Давлат инспекцияси бошлиғи, танч ОТМ ва ОТМФ директори бўйруқ ва кўрсатмалари асосида ташкил этиш;
бўлимнинг жорий ва истиқбол иш режаларини ишлаб чиқиш;
таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;
ОТМФда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
ОТМФ талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;
таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;
ОТМФни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни ОТМФ директорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;
таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;
таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;
ОТМФнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек, олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ОТМФ раҳбариятига таклифлар киритиш;
ОТМФ профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни ОТМФ директорига маълум қилиш;
таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
ОТМФда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;
Давлат инспекциясининг топшириғига биноан ОТМФлар рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда ОТМФда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;
бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва ОТМФ ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш;
ОТМФ рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
ОТМФ тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлар ва тренинглар ўтказиш;
ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;
ОТМФ Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;
бўлим ходимларининг лавозим вазифалари бўйича топшириқларни бажариш натижаларига кўра уларни рағбатлантириш ёки интизомий чора кўриш ҳақида Давлат инспекциясига ва ОТМФ раҳбариятга ўрнатилган тартибда таклиф ва тавсиялар киритиш;
таълим сифатини назорат қилиш соҳасида бўлимга юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

21. Бўлим мутахассиси лавозимига қўйидаги малака талаблари қўйилади:
олий маълумотли, таълим соҳасида муайян тажрибага (назарий, ташкилотчилик жиҳатидан) эга бўлиши;
таълим соҳасига оид қонун ва қонуности ҳужжатларини, асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши ва уларни амалда қўллай олиши ;
педагогик ва таълим-тарбия жараёнини билиши, таълим сифатини баҳолаш компонентларидан хабардор бўлиши;
таълим жараёнида замонавий педагогик усулларни қўллаш ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга оид билимлардан хабардор бўлиши;
ўқув, илмий–тадқиқот ва маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг мазмун-моҳиятини тушуниши, янги авлод ўқув адабиётларини тайёрлашга қўйилган талабларни билиши;
ўзбек тилини мукаммал, рус ва хорижий тиллардан бирини етарли даражада билиши (штат бирлигини шакллантиришда ходимнинг хорижда малака оширганлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ);
иш жараёнида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни лозим даражада билиши.
22. Бўлим мутахассисининг асосий функционал вазифаларига қуйидагилар киради:
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишлари ҳамда таълимга оид бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Давлат инспекцияси бошлиғи ва ОТМФ директори бўйруқ ва кўрсатмалари ҳамда бўлим бошлиғининг топшириқлари асосида ташкил этиш;
бўлимда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан иш юритиш ва ижро назоратини таъминлаш;
ОТМФнинг ўқув, илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;
ОТМФнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакасини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларида сифат даражасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган ички аттестация жараёнида иштирок этиш ва ҳисобот тайёрлаш;
талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш;
ОТМФдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказишни ташкил этиш ва уларнинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш;
жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда ОТМФда аниқланган камчилик ва нуқсонларнинг ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш чораларини кўриш;
бўлим фаолиятига оид меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб бориш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Давлат инспекциясининг топшириғига биноан бўлим бошлиғи рухсати билан ОТМлар рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш.

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
19. Бўлим ходимлари ўз зиммасига юклатилган ва функционал вазифалари доирасида Давлат инспекциясига тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
20. Бўлим фаолиятига оид низолар, ўзаро мунозаралар олиб бориш орқали ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
21. Ушбу намунавий Низом Давлат инспекциясининг 2017 йил “30” декабрдаги 50-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
22. Мазкур Низомни бекор қилиш ёки унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

1 Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: